Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мурожаат билан чиқди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мурожаат билан чиқди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига мурожаат билан чиқди.

Айтилишича, 8 апрел куни 20-мотомавсум очилиши ўтказилади. Шу муносабати билан мотосайёҳларнинг тантанали юриши бўлиб ўтади ва пойтахтимиздаги бир неча кўчалар соат 12:00 дан 13:00 гача ёпилади:

• Чўпон ота кўчаси яқинидаги автотураргоҳдан Еттитерак кўчаси бўйлаб Ўзбекистон шоҳ кўчаси билан кесимасигача;
• Еттитерак кўчасининг Ўзбекистон шоҳ кўчаси билан кесишмасидан шоҳ кўчанинг Бухоро кўчаси кесишмасигача (Космонавтлар метро бекати);
• Бухоро кўчаси Космонавтлар метро бекатидан Aлишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
• Aлишер Навоий кўчаси Бухоро кўчасидан Фурқат кўчаси билан кесишмасигача;
• Фурқат кўчаси Aлишер Навоий кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
• Фурқат кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасидан «Миллий» стадионининг асосий кириш қисми олдидаги майдончагача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг