Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри ва вилоятида яна аҳоли ўртасида коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида яна аҳоли ўртасида коронавирус аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ матбуот хизмати изоҳига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2659 (+23) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг