Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ва Андижонда 58 нафар бемор тузалди

Тошкент ва Андижонда 58 нафар бемор тузалди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 57 нафар, Андижон вилоятида эса 1 нафар, жами 58 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар қилди.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1790 нафарга етди.

Андижон вилоятида тузалганлар эса 178 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 3 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 121 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3758 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг