Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин: айрим рейслар кечиктирилди

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин: айрим рейслар кечиктирилди

Фото: Uzbekistan Airports.

Бугун Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминалида тутун пайдо бўлди. Йўловчилар ва ходимлар зудлик билан эвакуация қилинди. Ҳодиса жойига қутқарув хизмати етиб келишган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга биринчи қават тагидаги трансформатор подстансиясида жойлашган узлуксиз электр таъминотининг (UPS) қисқа туташуви сабаб бўлган.

Қисқа туташув оқибатларини бартараф этиш ҳамда воқеа жойида ишлаётган хизматлар ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэропорт терминалини маълум муддатга электр энергиясидан узиб қўйишга қарор қилинди.

Aйни дамда Олмаота, Нур-Султон ва Москвага учаётган рейслар кечиктирилди. Aэропорт хизматлари ҳаво бандаргоҳини имкон қадар тезроқ очиш учун бор кучини сарфламоқда. Хозирги вақтга келиб, терминалнинг катта қисмида электр энергияси тикланган.

Аэропортнинг учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминали одатдаги режимда фаолият олиб бормоқда.

Аввалроқ, Термизга учаётган самолёт чанг бўрони сабаб Бухорога йўналтирилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг