Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

26 апрель тонгида қўрқувдан уйғонган шаҳар. Тошкент зилзиласига 57 йил тўлди (фото)

26 апрель тонгида қўрқувдан уйғонган шаҳар. Тошкент зилзиласига 57 йил тўлди (фото)

Ўқчи кўчаси. Зилзиладан уйи вайрон бўлган оила ҳовлида овқатланмоқда.

«Ўзархив» агентлиги томонидан архив иши ва иш юритиш ҳолати мавзусида пресс-тур ташкил этилди. Тадбир доирасида Тошкент зилзиласи оқибатида юз берган вайронагарчиликлар акс этган кичик фотосуратлар кўргазмаси ҳам ўтказилди.

1966 йил 26 апрель куни соат 05:23да Тошкентда даҳшатли зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғидаги силкиниш магнитудаси 5,2, эпицентрдаги ер юзасида сейсмик таъсир эса 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда 6 баллни ташкил этган.

Зилзила оқибатида 78 минг оила уйсиз қолган, 8 киши ҳалок бўлган ва тахминан 200 киши жароҳатлар туфайли шифохонага ётқизилган.

1976 йил — фожианинг 10 йиллиги муносабати билан Тошкентда зилзила оқибатларининг бартараф этилишига бағишланган «Жасорат» монументал мажмуаси ўрнатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг