Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 156 та тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Тошкентда 156 та тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Жорий йилнинг 8 ойи давомида Тошкент шаҳридаги буджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан бошланғич нархи жами 2 трлн 590,9 млрд. сўмлик 1 974 та танлов (тендер) савдолари ўтказилган. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида умумий бошланғич қиймати 107,12 млрд. сўмлик 156 та танлов (тендер) савдоларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги Қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Бундай қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 60 тадан зиёд ташкилотга иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатмалар берилган.

23 та харидлар буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилиниб, 81 та харидларда йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг