Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 90 минг долларлик тилла ва 7 минг доллар пул бўлган сейф ўғирланган. Гумонланувчи икки аёл ушланди

Тошкентда 90 минг долларлик тилла ва 7 минг доллар пул бўлган сейф ўғирланган. Гумонланувчи икки аёл ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари уйдан сейфни ўғирлаганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олдилар.

Жорий йилнинг декабрь ойида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Феруза Н. уйидан пул ва заргарлик буюмлари йўқолганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган, 32 ёшли Махбуба А. ва 34 ёшли Матлуба К. аниқланиб, қўлга олиндилар.

Улар уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, уй хоналаридан бирининг эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ичида 7.000 AҚШ доллари ва жами 90.000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқлари бўлган сейфни ўғирлаб кетишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг