Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобуслар бир ойда қанча йўловчи ташигани маълум қилинди

Тошкентда автобуслар бир ойда қанча йўловчи ташигани маълум қилинди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга қарашли автобуслар август ойи мобайнида қанча йўловчига хизмат кўрсатгани маълум қилинди.

Унга кўра, айни вақтда пойтахт йўлларида жами 141 та йўналиш бўлиб, бир ойда ушбу йўналишлар бўйлаб жами 8 млн 580,1 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилган.

Бунда энг кўп фойдаланилган йўналишлар:

  • 131 - сонли йўналиш - 224 164
  • 58 - сонли йўналиш - 189 414
  • 116 - сонли йўналиш - 163 283

Энг кам фойдаланилган йўналишлар:

  • 141- сонли йўналиш - 2 362
  • 143- сонли йўналиш - 3 395
  • 196- сонли йўналиш - 4 183

Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:

  • Mercedes-Benz LF - 3 097 479
  • Isuzu - 2 027 368
  • Man - 1 593 067
  • Saz LE 60 - 1 567 160
  • Yutong (Elektrobus) - 295 837
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг