Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «самосуд» видеосини олиб тарқатганлар жазоланди (видео)

Тошкентда «самосуд» видеосини олиб тарқатганлар жазоланди (видео)

Фото: Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда гўёки машиналарни тасвирга олиб, ЙҲХБга видеони юбориб, даромад кўраётган инсонни ушлаб, уни «самосуд» қилганлар ҳақидаги видеолавҳа анча шов-шув бўлганди.

«Ёшлар» телеканалида айтилишича, «самосуд» қилганлар кимлиги аниқланиб, Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБга олиб борилган. Маълум бўлишича, «самосуд» қилинган шахс қоидабузарларни фото ва видеога олиш билан шуғулланмаган.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан чиқарилган суд қарорига кўра, ушбу фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилган. «Самосуд»чиларнинг бирига жарима ва 12 сутка, унинг ёнида турган ва видеога олган шахсларга жарима ва 10 суткадан қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг