Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Ҳалол туризм» мавзусида конференция бўлиб ўтди

Тошкентда «Ҳалол туризм» мавзусида конференция бўлиб ўтди

3 ноябр, пайшанба куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларида бўлиб ўтаётган «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» доирасида навбатдаги тадбир – «Ҳалол туризм» мавзусидаги конференция ташкил этилди.

Конференцияга спикер сифатида сингапурлик мутахассислар – Нур Назира Жамолиддин ва Марям Муҳаммадлар таклиф қилинган.

Тадбирда вазирлик, Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, сайёҳлик фирмалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Спикерлар йиғилганларга «Ҳалол туризм»ни ташкил қилиш, унинг шартлари ҳамда тартиблари ҳақида тушунчалар беришди. Нур Назира Жамолиддин, жумладан, «Ҳалол туризм»ни ривожлантириш борасида олиб борилган ўрганиш ишларида мусулмон оилаларда 18-24 ёшлар орасидаги ўсмирларнинг саёҳатга қизиқиши ортаётгани, шунингдек, оилавий саёҳатларда режалаштиришни, асосан аёллар режалаштиришини таъкидлаб, туризмни ривожлантиришда ушбуларни инобатга олиш, уларга «Ҳалол туризм» ва «Ҳалол таомлар» каби хизматлар сифатини ошириш зурурлигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнггида конференция иштирокчилари орасида «Ҳалол туризм»га оид қизиқарли савол-жавоб ташкил қилиниб, ғолиблар меҳмон спикерлар томонидан раҳбатлантирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг