Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда шифокор мураккаб вазиятда ўзини кўрсатди

Тошкентда  шифокор мураккаб вазиятда ўзини кўрсатди

Фото: ССВ матбуот хизмати.

Қибрай туманининг Чинобод кўчасидан автомашинага чиққан ҳомиладор аёлда кутилмаганда тўлғоқ бошланади. Унга ҳамроҳ бўлган қайнонаси узоқдан тиббиёт муассасаси биносига кўзи тушиб, такси ҳайдовчисига ўша ерга олиб боришини айтган. 

Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Улуғбек шаҳарчаси 1-сон поликлиникаси ҳудудига «Матиз» русумли автомашинада олиб келинган ҳомиладор аёлга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишга киришилди.

Поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова автомобилнинг ўзида аёлга доялик қилишга киришган.

Мутахассислиги акушер-гинеколог бўлган мудира ва унинг жамоаси саъй-ҳаракати ва қатъияти сабабли туғуруқ муваффақиятли амалга оширилди.

Шундан сўнг она ва бола соғлом ҳолда поликлиникага энг яқин ҳисобланган Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғуруқ комплексига мутахассис ҳамроҳлигида олиб борилган.

Ҳозир она-боланинг аҳволи яхши, улар саломатлиги туғуруқ комплекси шифокорлари назорати остида, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг