Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Securex Uzbekistan 2022» кўргазмаси очилди (фото)

Тошкентда «Securex Uzbekistan 2022» кўргазмаси очилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентда 13-Марказий Осиё Халқаро «Хавфсизлик ва мудофаа. Қўриқлаш ва ёнғинга қарши ҳимоя ускуналари ва тизимлари. Қутқарув ускуналари ва шахсий ҳимоя технологиялари – Securex Uzbekistan 2022» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

«Securex Uzbekistan 2022» кўргазмаси қўриқлаш, хавфсизлик, ёнғинга қарши кураш ва тегишли соҳаларда ишлайдиган мутахассислар учун учрашув жойидир. Кўргазмада намойиш этилган асбоб-ускуналар ва хавфсизлик технологияларидан аҳолини табиий офатлар, эҳтимол техноген ҳодисалар ва фалокатлардан, шунингдек, террористик ҳужумлардан ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш учун фойдаланиш мумкин, бу давлатнинг барқарорлиги ва инсонларнинг хавфсизлиги ва истиқболларига бўлган ишончи учун катта аҳамиятга эга.

Бу йил кўргазмада HIKVISION (Ўзбекистон/Хитой), Катод (Россия), Радметрон (Беларус Республикаси), Регула (Беларус Республикаси) каби 16та компания иштирок этмоқда.

Кўргазмада ҳар бир мутахассис ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун икки мақсадда ишлаб чиқарилган энг сўнгги маҳсулотлар билан танишиши мумкин: тунги кўриш мосламалари, қўриқлаш ва ёнғинга қарши ускуналар, радиация мониторинги ускуналари; ҳужжатлар, банкнотлар ва қимматли қоғозларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун эксперт маҳсулотлари; мажмуавий хавфсизлик маҳсулотлари ва ечимлари, видеокузатув тизимлари, периметрни қўриқлаш учун ускуналар, кириб-чиқишни бошқариш ва назорат қилиш тизимлари ва бошқалар.

Кўргазманинг ёрқин намойишларидан бири Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган AKSUM ҳарбий саноат компаниясининг юқори сифатли, замонавий технологиялар билан жиҳозланган ҳарбий зирҳли машиналарининг намойиши бўлиб ўтди. Ушбу намойиш кўргазма иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Солижон Зоиров

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг