Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда мақсадсиз турган сурхондарёлик 15 суткага қамалди

Тошкентда мақсадсиз турган сурхондарёлик 15 суткага қамалди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида яшовчи С.Ж. шу йилнинг 28 июль куни Тошкентнинг Оқтепа мавзесида мақсадсиз тургани учун ИИО ходимлари ундан бу ердан кетишини сўрашган.

Суд қарорида кўрсатилишича, «ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасликка омма олдида даъватлар қилганлиги юзасидан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган».

С.Ж. эса ўз кўрсатмасида шу куни уйига кетаётганида ИИО ходимлари ушлаб, уни Шайхонтоҳур ИИО ФМБ биносига олиб кетганликларини, энди кечки пайтда мақсадсиз юрмаслигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори билан С.Ж.га нисбатан (МЖтКнинг 195-моддаси, Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг