Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «NEXIA 2» олиб қочилди

Тошкентда «NEXIA 2» олиб қочилди

Тошкент шаҳрида 2022 йил 15 сентябрь куни соат 05:00ларда номаълум шахс транспорт воситасини олиб қочади.

У Шайхонтоҳур тумани «Гулобод» маҳалласида жойлашган 41-сонли мактаб биноси олдида қаровсиз қолдирилган, 37 ёшли У.Ч.га тегишли «NEXIA 2» русумли автомашина эшигини сих ёрдамида очиб, автомашинанинг ўт олдириш мосламасида қолдирилган калити ёрдамида ўт олдириб, ҳайдаб кетади.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари давомида, шу куннинг ўзида, соат 11.30ларда мазкур автомашина Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган «Корзинка» савдо маркази олдида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчининг шахси текширилганда, у Тошкент вилоятида яшовчи, муқаддам судланган 20 ёшли А.С. эканлиги аниқланган ва қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан қўзғатилиб, у процессуал тартибида ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот учун: ушбу турдаги жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг