Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Olamavto» автокомплекси ва Trade-in маркази очилди

Тошкентда «Olamavto» автокомплекси ва Trade-in маркази очилди

Тошкентда UzAuto қозоғистонлик ҳамкорлар билан биргаликда замонавий, кўп функсияли «Olamavto» автомобил мажмуасини яратди ва очди. «Olamavto» автомобил хаби –3С жаҳон стандартларига жавоб берадиган автомобиллар, эҳтиёт қисмлар ва техник хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳисобланади.

Республика автомобилсозлик саноатидаги асосий воқеа «Olamavto» ҳудудида Trade-in марказининг очилиши бўлди. Ушбу марказ автомобил ихлосмандлари учун минилган автомобилни янгисига ёки сертификатга эга минилган автомобилга алмаштириш имкониятини беради.

Olamavto автомобил хабининг тантанали очилишида «О`zavtosanoat» АЖ бошқарув раиси Умурзаков Шавкат Буранович ва GM International президенти Шилпан Амин иштирок этди.

«Бугун биз ўзбек-қозоқ муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадамнинг гувоҳи бўлдик. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобилсозлик соҳасидаги кўп йиллик самарали ҳамкорлик яна бир лойиҳа – замонавий автомобилсозлик маркази билан тўлдирилди. Ўзбекистонда автомобиллаштиришнинг ўсиш суратларини ҳисобга олсак, «Olamavto» Ўзбекистонда автомобилларни сотиш ва сифатли хизмат кўрсатиш марказларидан бирига айланишига ишонаман», – деди Шавкат Умурзаков.

Шилпан Амин ўзининг кириш сўзида янги хизмат кўрсатиш форматини тақдим этиш муҳимлигини ҳам таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «Бу UzAuto ва унинг ҳамкорлари томонидан минтақадаги Chevrolet мижозлари учун юқори даражадаги тажрибани тақдим этишда муҳим қадамдир. Chevrolet мижозлари энг замонавий Olamavto автомобил маркази Chevrolet автомобилларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича Chevroletнинг жаҳон стандартларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилишлари мумкин».

Марказнинг барча операцион фаолияти реал вақтда бошқариш ва назорат қилиш учун рақамлаштирилган. Мижозлар бир неча соат ичида минилган автомобилни янгисига алмаштириш имкониятига эга бўлишди. Бунга рақамли баҳолаш тизими, автокредит дастурлари учун шартлар, давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал хизматларни бевосита автосалонда амалга оширишга ёрдам беради. Барча жараёнларни бир жойда амалга ошириш имконияти эса кутиш вақтини сезиларли даражада қисқартириб мижозлар оқимини оширади.

Шу билан бирга, мажмуада янги автомобиллар, сертификатланган минилган автомобиллар ҳамда эҳтиёт қисмлар савдоси, шунингдек, сервис ва кафолатли техник-хизмат кўрсатиш ҳам амалга оширилади.

Кўп функцияли автокомплекснинг ишга туширилиши 150 га яқин қўшимча иш ўрни яратиб, савдо, хизмат кўрсатиш ва маркетинг соҳаларида бандликни таъминлайди.

www.olamavto.uz
Call-centre: 1312
Тошкент, Элбек 61

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг