Тошкентда «Пойтахт банк» иш бошлади (фото)
Тошкент шаҳрида янги «Пойтахт банк» ўз фаолиятини бошлади. Банк пойтахтда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган. Эндиликда бу ерда 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Банк тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Банкнинг афзалликларидан бири, интерактив хизматларнинг йўлга қўйилганлиги. Унга кўра, мижоз ҳатто банкка келмаган тақдирда ҳам ҳисоб рақами очилиши ва бошқа хизматларни масофадан туриб амалга ошириши мумкин.
Шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкоматлар ҳафтанинг ҳар куни 24 соат давомида фаолият олиб боради ҳамда банк тарифлари бўйича ҳам мижозларга кўплаб қулайликлар мавжуд.
Янги банк Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолиятни олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter