Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда бедарак йўқолган 27 яшар қиз қидирилмоқда

Тошкентда бедарак йўқолган 27 яшар қиз қидирилмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

1993 йилда туғилган Юлдашева Дилором Эргаш қизи жорий йилнинг 4 март куни соат тахминан 11:00да Учтепа тумани, Хуршид махалласида жойлашган иш жойидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетган.

Белгилари: бўйи 165-170 см, ўртача гавдали, сочи узун жигарранг. Қўлида оқ рангли аёллар сумкаси бўлган.

Эгнида: қора куртка, қора рангли шим, қора рангли кроссовка бўлган.

«Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз Юлдашева Дилором ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз» дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг