Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи пичоқлангани айтилмоқда

Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи пичоқлангани айтилмоқда

Пойтахтда таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи, Жанубий Корея фуқароси пичоқлаб ўлдирилган. Бу ҳақда UPL хабар берди.

39 ёшли Ким Жин Жунг Жанубий Корея фуқароси бўлган 44 ёшли таниши билан жанжалда пичоқланган. Ҳодиса 15 июн куни Чилонзор туманида, соат 04:00 атрофида содир бўлган.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у эртаси куни вафот этди. Таъкидлаш жоизки, воқеа содир бўлган пайтда айбланувчи маст ҳолатда бўлган.

Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент кореялик фуқаро ўз ҳамюртини пичоқлагани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг