Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Ўзбекистон касаба уюшмалари саройи» очилди (фото)

Тошкентда «Ўзбекистон касаба уюшмалари саройи» очилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтимизда 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб Тошкент шаҳри марказидаги юртимиз маданияти ва санъатида ўзига хос ўрин тутган тарихий бино – собиқ «Свердлов» номли концерт зали биноси негизида қайтадан барпо этилган «Ўзбекистон касаба уюшмалари саройи»нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Уни рамзий маънода шаҳар нуронийлари ва бир гуруҳ фаоллар очиб бердилар.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Касаба уюшмалари аъзолари ва фаолларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишланган тантанали байрам тадбирида Федерация томонидан амалга оширилган турли ижтимоий лойиҳалар ва кўрик-танловлар ғолиблари тақдирландилар.

Тантанали тадбирда қатор танловларда 3-ўринни қўлга киритган ғолибларга 3-даражали диплом ва Президент совғаси сифатида «Спарк» автомобили, 2-ўринга сазовор бўлган иштирокчиларга 2-даражали диплом ва Президент совғаси — «Кобальт» автомобили, 1-ўринни қўлга киритган ғолибларга эса 1-даражали диплом ва Президент совғаси сифатида «Жентра» автомобили калитлари топширилди.

Тантанали тадбирнинг тақдирлаш қисмидан сўнг таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни умумхалқ байрами, деб эълон қилингани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг