Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ЙТҲ содир этганлар муштлашиб кетишди

Тошкентда ЙТҲ содир этганлар муштлашиб кетишди

Ижтимоий тармоқларда Cobalt ва Lacetti автомашиналарининг тўқнашуви оқибатида, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги муштлашув акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат тахминан 15:45 да, Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этишган.

Тўқнашув туфайли, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб кетган.

Натижада Cobalt автомашинасининг йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг