Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги 21-сонли «Меҳрибонлик» уйи тугатилди

Тошкентдаги 21-сонли «Меҳрибонлик» уйи тугатилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан Юнусобод туманида жойлашган 21-сонли «Меҳрибонлик» уйи фаолиятини 2022 йил 20 август кунидан тугатилди.

Қарорга мувофиқ, мазкур муассасада тарбияланувчилар Чилонзор туманидаги 22-сонли «Меҳрибонлик» уйига ўтказилади.

Шунингдек, тегишли давлат идоралари масъуллари тарбияланувчиларнинг шахсий йиғма жилдлари ва қатъий назоратда турувчи ҳужжатлар расмий тартибда 22-сонли «Меҳрибонлик» уйи ва Тошкент шаҳар архивига топширилишини таъминлайдилар.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Тугатиш комиссиясининг хулосасига асосан 21-сонли «Меҳрибонлик» уйи балансидаги бино ва иншоотлар, товар-моддий бойликлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказилишини ҳамда Тошкент шаҳридаги «Меҳрибонлик» уйлари ва имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қайта тақсимлашни, ортиб қолган қисми Халқ таълими бош бошқармаси балансига ўтказилишини таъминлайди.

Мазкур «Меҳрибонлик» уйи ходимлари билан эса Меҳнат кодексининг тегишли моддалари талаблари асосида меҳнат шартномалари бекор қилинади ва уларнинг бандлигини (бошқа ишга жойлаштириш) таъминлаш чоралари кўрилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг