Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги автобусда ноодатий ҳолат юз берди (видео)

Тошкентдаги автобусда ноодатий ҳолат юз берди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Жорий йилнинг 23 август тонгги соат 9 атрофида «7-автобус саройи» МЧЖ 2-йўналиш автобусида ноодатий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда «Тошшаҳартранс» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўловчилардан бири ўзининг ҳушида бўлмай, қилинган мурожаатларга жавоб бермаган. Чиптачи уни ухлаяпти деган гумон билан уйғотишга ҳаракат қилган. Бироқ йўловчини уйғотиш бесамар кетган.

Автобус ҳайдовчиси Собит А. зудлик билан йўналиш ҳаракатини тўхтатиб, тезкор тарзда йўловчини энг яқин шифохона, Кардиология марказига етказган. Шифокорлар томонидан йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, бироз вақтдан сўнг, у ҳушига келтирилган.

«Тиббий ёрдамдан кўрсатилгандан сўнг йўловчи билан суҳбат ўтказилди, ушбу йўловчининг исми Анастасия бўлиб, ўзини яхши ҳис қилаётганлигини ва ўша куни дори воситалари қабул қилганлигини билдириб ўтди. Сўнгра Анастасияни «Олой бозори» бекатига етказиб қўйилди», дейилади «Тошшаҳартранс» хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг