Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги фирма 1 млн. доллар кредит маблағини талон-торож қилди — Бош прокуратура

Тошкентдаги фирма 1 млн. доллар кредит маблағини талон-торож қилди — Бош прокуратура

Фото: «ForumDaily»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.Р.» МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари томонидан 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари талон-торож этилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Унга кўра, МЧЖ тижорат банкларидан дори-дармон воситаларини хорижий давлатлардан импорт қилиш учун 3,8 миллон АҚШ доллари миқдорида қарз кўтарган. Бироқ импорт шартномаларидаги нархлар сунъий равишда ошириб кўрсатилиши эвазига 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи «сингиб кетади», гўё... Бу ҳолат шундоғам хориждан келтирилган қиммат дори-дармонлар нархи баттар ошиб кетишига олиб келиши аён.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.Р.» МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг