Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги кўп квартирали уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп квартирали уйда ёнғин содир бўлди

Видеодан кадр

ФВВ бугун Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 18 июль куни соат 14:41 да Яккасарой тумани «Бошлиқ» МФЙ Қушбеги кўчасида жойлашган кўп квартирали уйларнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарувчилар соат 14:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:59 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб қилинган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 10 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғиндан уйнинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг