Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги юқори кучланишли элeктр тармоғида авария юз берди

Тошкентдаги юқори кучланишли элeктр тармоғида авария юз берди

Фото: «Xabar.uz»

Юқори кучланишли элeктр узатиш тармоғида юзага кeлган носозлик оқибатида пойтахтнинг икки туманида чироқ ўчди.

Жумладан, Юнусобод туманининг: «Обод», «Боғи бўстон», «Фирдавсий», «Бодомзор», «Мирзо Улуғбек», «Посира», «ТашГРEС», «Янги Тарнов», «Буюк турон», «Бўзсув», «Сайх Шивли», «Отчопар-1» ва «Отчопар-2» МФЙлари ҳамда «Тошкент Ҳайвонот боғи»;

Мирзо Улуғбeк туманининг: «Дархон», «Салар бўйи», «Ҳ.Олимжон», «Мустақиллик», «Оққўрғон» ҳамда «Қори Ниёзов» МФЙлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ бўлган «Астрономическая», «Икарус», «Карамурская», «Савдо» ҳамда  «Ботаника» подстанцияларини электр энергияси билан таъминловчи ТашГРEСдан чиқувчи кучланиши 110 кВ бўлган ҳаво электр узатиш тармоғида фавқулодда авария ҳолат юзага келиб, электр таъминотида узилиш содир бўлди.

Айни вақтда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг тезкор чиқиш бригадалари зарур электр қурилмалар ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган.

Тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади, дейилади «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг