Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентга вилоятлардан кўчиб келувчилар сони камаймоқда

Тошкентга вилоятлардан кўчиб келувчилар сони камаймоқда

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 25 290 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 170 кишига камайган.

Тошкент шаҳрига кўчиб келганларнинг:

Эркаклар – 12 086 киши

Аёллар – 13 204 киши

2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг