Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда яшилликни 2024 йилгача 30 фоизга етказиш вазифаси қўйилди

Тошкентда яшилликни 2024 йилгача 30 фоизга етказиш вазифаси қўйилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 16.09.2022 йилдаги «Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2023-2027 йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича Бош режа тасдиқланди, унга кўра ҳар йили:

- 7 млн га яқин мавсумий гуллар;
- 75 мингдан кам бўлмаган миқдорда дарахт кўчатлари ва буталар экилиши назарда тутилмоқда.

Бош режада йил якунига қадар ёғингарчилик мавсумларида шаҳар ҳудудларида сув тўпланиши ва сув тошиши мумкин бўлган манзиллар рўйхатини аниқ шакллантириш ва бартараф қилиш чораларини кўриш назарда тутилмоқда.

Қарор билан қуйидаги вазифалар белгиланмоқда:

- 2024 йилга қадар пойтахтни яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш;
- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман ҳокимликларига атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага мансуб бўлган корхоналарининг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 95 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларни ўрнатилишини назорат қилишни юклатиш;
- шаҳар ва туманлар марказлари кўчаларидаги ирригация тармоқларини хатловдан ўтказиб, тармоқларни жорий таъмирлаш ва янгилаш чораларини кўриш;
- дарахтларни зараркунанда ҳашаротлардан сақлаб қолиш учун чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
- 2022-2024 йилларда шаҳардан ўтадиган каналларнинг (62 км қисми) қирғоқ бўйларини ободонлаштириш, каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳлар ташкил этиш.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг