Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

Фото: «Xabar.uz»

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан пойтахимизда 9 июль куни соат 00:00дан соат 07:00га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

Олмазор тумани:

«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг А.Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.

Чилонзор тумани:

1) «Нoвза» масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;

2) «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди одидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;

Шайхонтоҳур тумани:

1) «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;

2) «Шайх Зайниддин» масжиди одидаги  Кўкча дарбоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.

Юнусобод тумани:

1) «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;

2) «Мирза Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳ кўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.

Яккасарой тумани:

«Усмон бин Мазъун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.

Яшнобод тумани:

«Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми.

«Шу билан бир қаторда шароит тақазо этганда шаҳримиздаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкинлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг