Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг учта туманида аҳоли «свет»сиз қолди

Тошкентнинг учта туманида аҳоли «свет»сиз қолди

Пойтахтнинг Шайхонтохур, Юнусобод ҳамда Яшнобод туманлари айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди.

Электр таъминотидаги узилиш бугун, 4 август куни соат 10:00 дан 18:00 қадар давом этиши айтилмоқда.

Жумладан:

Яшнобод туманининг: Шохсанам ҳамда Мунаввар қори кўчалари;

Юнусобод туманининг: Юнусобод 18-даҳа, Оқтепа, Янгиҳаёт ҳамда Мирходжаева кўчалари;

Шайхонтохур туманининг: Шофайиз, Чаман, Уйғур, Улуғбек, Уйсоз, Хушрўй, Зиёсаид, Бекзод ҳамда Муқанно кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилган.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ узилишларга ҳудудлардаги қуввати HL-0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида бўлган эски алюмин симларни янги замонавий SIP кабел тармоқларига алмаштириш ҳамда трансформатор пунктларида олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари сабаб бўлганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг