Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tourist Police» афғон курашчининг телефони ва бразилияликнинг 2500 доллар пулини топиб берди

«Tourist Police» афғон курашчининг телефони ва бразилияликнинг 2500 доллар пулини топиб берди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Ал Ҳаким Ат-Термизий» хотирасига бағишланган спортнинг кураш тури бўйича халқаро турнирда Сурхондарё вилоятига жами 46 та давлатдан 200 нафардан ортиқ чет эллик спортчи ва меҳмонлар ташриф буюришди.

Халқаро турнирга ташриф буюрган чет эллик спортчи ва ҳакамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишларига Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари бириктирилган бўлиб, улар томонидан тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари намунали тарзда олиб борилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан туристик намойиши объектларида туристлар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида 4 та «TOURIST POLICE» кўчма маълумотлар маркази жойлаштирилиб, уларга бириктирилган масъул ходимлар томонидан юртимизга ташриф буюрган меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш хизмати йўлга қўйилди.

Хорижий меҳмонлар эҳтиётсизлиги оқибатида шахсий буюмларини йўқотиб қўйганлиги бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига қилган мурожаатлари зудлик билан ўрганилиб, йўқотилган нарса ва буюмлар ўз эгаларига қайтарилди.

Мисол учун, жорий йилнинг 5 октябрь куни Афғонистон Республикаси фуқароси 1991 йилда туғилган Мубариз Суҳроб уяли телефонини йўқотиб қўйганлиги бўйича қилган мурожаати юзасидан, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан унинг уяли телефон аппарати топиб берилди.

Бундан ташқари, 6 октябрь куни Бразилия фуқароси 1975 йилда туғилган Пауло Катсураги ўзининг сумкаси ва унинг ичида бўлган фуқаролик паспорти, 2500 АҚШ доллари, 300 ЕВРО пул буюмларини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлиги бўйича қилган мурожаати, шунингдек, шу куни Афғонистон Республикасидан ташриф буюрган ҳакам Аҳмад Ямасамак хакамлик сертифакатини йўқотиб қўйганлиги бўйича қилган мурожаатлар юзасидан, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Пауло Катсурагининг фуқаролик паспорти, 2500 АҚШ доллари, 300 ЕВРО пул буюмлари тўлиқлигича ҳамда ҳакам Аҳмад Ямасамакнинг ҳакамлик сертифакатлари йўқотилган жойида аниқланиб, ўз эгаларига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар тизими ходимларининг тезкорлиги ҳамда ўзининг хизматига масуълият билан ёндошганлигидан хорижлик меҳмонлар ўзларининг миннатдорчилигини билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг