Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тойлоқдаги ЙТҲ оқибатида ургутлик ҳайдовчи вафот этди

Тойлоқдаги ЙТҲ оқибатида ургутлик ҳайдовчи вафот этди

Кеча, 22 ноябр куни соат 17:30 да Самарқанд – Садриддин Айний йўналишидаги А-377 автомобил йўлининг Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ хабар берди.

Ургут туманининг Тинчлик маҳалласида яшовчи М.Ш. (1991 й.т.) Spark машинаси билан қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган Damas билан тўқнашиб кетган. Damas рулида Тойлоқ тумани Таллиота маҳалласида яшовчи Р.Х. (1999 й.т.) бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган иккала ҳайдовчи туман марказий шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай, Spark ҳайдовчиси вафот этган.

Ҳолат бўйича Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон ЖК 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг