Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп бошида қора булутлар, франциялик ўргимчак одам, уйқудаги махлуқнинг уйғониши (фото)

Трамп бошида қора булутлар, франциялик ўргимчак одам, уйқудаги махлуқнинг уйғониши (фото)

Жорий ҳафта кўзда ёшдек қалқиб турган сайёрамизда турли сиёсий инқироз ва табиий офатлар рўй берди. Қуйида муштарийлар эътиборига сўнгги 7 кун давомида рўй берган 7 муҳим воқеа ҳавола этилмоқда.

1. Иқтисодий муаммолар домида қолган Ливанда аксилҳукумат намойишлари тинмаяпти. Норозилик акциялари сабаб марказий шаҳарлар фалаж ҳолатига тушмоқда. Жал ал-Диб, Ливан. Фото: «AP»
2. АҚШ парламенти қуйи бўғини – Вакиллари палатаси расмийлари президент Дональд Трамп импичментига доир ҳужжатларни Сенатга олиб кетмоқда. АҚШнинг 45-президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Фото: «AFP»
3. Маҳаллий аҳоли Таал вулқони отилишини кузатмоқда. «Уйқудаги махлуқ»нинг уйғониши оқибатида Филиппиннинг бош аэропорти ёпилиб, 500 дан зиёд рейслар бекор қилинди. Талисей, Филиппин. Фото: «Getty Images»
4. 2012 йил 8 майдан буён Россия ҳукуматини бошқариб келаётган Дмитрий Медведев (ўнгда) 15 январь куни истеъфо берди. Бош вазир курсисини Федерал солиқ хизматига раҳбарлик қилиб келаётган Михаил Мишустин (чапда) эгаллади. Фото: «Reuters»
5. Бомба «ёмғир»идан омон қолган ота ва бола. Идлиб, Сирия. Фото: Anadolu Ajansı
6. «Француз ўргимчак одами» номи билан танилган альпинист Ален Робер ҳукуматнинг пенсия ислоҳотларига норозилик рамзи сифатида Тотал минорасида хавфли томоша кўрсатди. Париж, Франция. Фото: «AFP»
7. Марокаш ва бандладешлик қочқинлар фаровон ҳаёт истаб Ўртаер денгизи оша йўлга отланган эди. Испания нодавлат ташкилоти ходимлари довулга учраган йўлчилар жонига ора кирди. Фото: «AP»

C.Cалим тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг