Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп таржимонга: «Тишингнинг оқини кўрсатмайсан...»

Трамп таржимонга: «Тишингнинг оқини кўрсатмайсан...»

Фото: AP

АҚШ Конгрессининг разведка ва ташқи ишлар қўмиталари вакиллари Дональд Трампнинг Владимир Путин билан учрашувидаги таржимонини сўроққа чақириш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

«Биз тажримонни сўроққа чақиртиришнинг ҳуқуқий асосларини ўрганяпмиз, агар қонун йўл берса, бу имкониятдан фойдаланишимиз турган гап», — деди иккала қўмита расмий вакиллари.

Ҳаммаси «The Washington Post» эълон қилган хабардан кейин бошланди. Нашрнинг маълум қилишича, 2017 йили Гамбургда бўлиб ўтган G20 саммитида АҚШ ва Россия раҳбарлари учрашган. Эмишки, ўша учрашувда Трамп таржимоннинг қўлидаги ҳамма қоғозларни тортиб олиб, бу ерда эшитганлари ҳақида бирор жойда тишининг оқини кўрсатмасликни буюрган экан. Конгрессменларнинг «пайтавасига қурт тушгани» сабаби шу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг