Трампнинг коронавирусдан даволаниши 100 минг долларга тушди

«The New York Times» журналистлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг коронавирусдан даволанишига кетган харажатларни ҳисоблаб чиқишди.
Агарда президентнинг ўрнида бошқа одам бўлганида даволаниш камида 100 минг долларга тушарди, деб ёзишмоқда журналистлар. Харажатларнинг катта қисми муолажаларга эмас, балки қўшимча хизматларга, хусусан, вертолётда келтириш, қайта-қайта тестлар олишга сарфланган.
Трамп ковидга чалингани 2 октябрь куни маълум бўлганди. Унинг рафиқаси Мелания Трампда ҳам касаллик аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter