Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Transparеncy International ташкилоти Россиянинг «қора рўйхат»ига тушди

Transparеncy International ташкилоти Россиянинг «қора рўйхат»ига тушди

Россия Бош прокуратураси Transparеncy International халқаро коррупцияга қарши курашиш ташкилотини «исталмаган ташкилот» деб топди. Бу  ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

«Россия Федерацияси Бош прокуратураси келиб тушган материалларни ўрганиш натижаларига кўра, бош қароргоҳи Берлинда (Германия) бўлган, хорижий давлатлар фуқаролари томонидан бошқариладиган Transparеncy International ташкилотининг мамлакат ҳудудидаги фаолиятини номақбул деб топди», – дейилади хабарда.

Россия томони ташкилотнинг ўз фаолияти доирасидаги мақсад ва вазифаларидан оғиб кетаётганини ҳамда мамлакат ички ишларига аралашаётганлигини аниқлаган.

«Расман бутун дунё бўйлаб коррупцияга қарши курашувчи ташкилот сифатида ҳаракат қилиб келадиган мазкур ташкилот Россия Федерациясининг ички ишларига аралашмоқда. Бу эса Россия Федерацияси конституциявий тузуми асослари ва хавфсизлигига таҳдид солади», – дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура қарор тўғрисидаги маълумотларни мамлакат ҳудудида фаолияти номақбул деб топилган хорижий ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари рўйхатига киритиш учун Адлия вазирлигига юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг