Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туманли ва бироз ёмғир: об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Туманли ва бироз ёмғир: об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Қорақалпоғистон Республикасида 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг