Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тупурманг, камера бор...

Тупурманг, камера бор...

Фото: Zakon.kz.

Қозоғистон пойтахти — Нурсултон шаҳар кенгаши депутатлари тупурганлик учун жазони кучайтиришни таклиф қилишди. Тупурганларни тутиш учун видеокузатув камераларидан фойдаланиш маслаҳат берилди, деб ёзмоқда Zakon.kz.

Қоидабузарларни автомобил рақамлариға қараб аниқлашмоқчи. Шундай қилинса, қоида бузишлар (кўчага тупуришлар) сони камаяди, дейишмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги кўчалар ва жамоат жойларини ифлослантириш, жумладан, тупуриш тақиқланганини тасдиқлаган. Қоидабузарлар жавобгарликка (маъмурий жарима) тортилади.

Тупуриш нафақат шаҳар кўркини бузади, балки турли бактерияларнинг тарқалишига ҳам сабабчи бўлади. Бу каби ҳолатларга гувоҳ бўлганлар ҳуқуқ органларига мурожаат қилишлари мумкин, бунинг учун ўша ҳолатнинг фотоси ёки видеоси илова қилиниши зарур, дейилади Нурсултон шаҳар ҳокимлиги берган муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг