Туркия коронавирус туфайли чекловларни қачон бекор қилишини маълум қилди

Туркия ҳукумати коронавирус инфекцияси авж олгани сабабли 29 апрель куни қўйилган чекловларни 17 майдан бошлаб бекор қила бошлайди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған маҳаллий телевидениедаги чиқишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Президентнинг сўзларига кўра, ваъда қилинганидек, 17 май куни мамлакатда бошқариладиган нормаллаштириш жараёни бошланади. Ҳокимият фуқароларнинг кундалик ҳаётини янада яхшилаш мақсадида июнь ойидан бошлаб чекловларни сезиларли даражада юмшатишни режалаштирмоқда.
Ҳукумат кўрилган чоралар мослашувчан тарзда амалга оширилишини ва эмлаш жараёнига зарар етказмаслигини таъминлашга интилмоқда, дея таъкидлади Эрдоған жума намозидан кейин қилган мурожаатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter