Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Туркий адабиёт дурдоналари» тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

«Туркий адабиёт дурдоналари» тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида «Туркий адабиёт дурдоналари» мажмуасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда давлат идоралари ва ташкилот мутасаддилари, ёзувчилар уюшмаси, маданият вазирлиги, фанлар академияси ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ушбу мажмуани яратиш билан боғлиқ жараёнлар, бу борада олиб борилган илмий ва ижодий изланишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

«Туркий адабиётлар дурдоналари» тўпламига умумтуркий адабиётлар қадимги даврларда то XXI асрнинг шу кунларига қадар яратилган сара намуналари, яъни Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, шунингдек, кузатувчи мамлакатлар – Туркманистон ва Венгрия давлатларининг атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари киритилган.

Ушбу адабий хазина туркий тилли давлатлар орасида илк бор рўёбга чиқарилган йирик адабий лойиҳа ҳисобланади.

«Туркий адабиёт дурдоналари» тўплами жами 1010 нафар муаллифни қамраб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг