Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркий давлатларнинг энг машҳур фотоижодкорлари Қўқонга келади

Туркий давлатларнинг энг машҳур фотоижодкорлари Қўқонга келади

Қўқон шаҳрига туркий давлатлардан номдор фотографлар таклиф этилади ва «Қўқон туркий фотосуратчилар объективида» рукни остида кўргазма ва ёш фотографлар учун маҳорат дарслари ташкил этилади.

Ушбу ташаббус Қўқон шаҳри «Туркий дунёнинг туризм пойтахти» мақомини олганлиги муносабати билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб ижодий сафарда қатнашиш учун Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар (Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон) ва кузатувчи давлатлардан (Венгрия, Туркманистон) икки нафардан таниқли ижодкор юртимизга таклиф этилади. Ушбу тадбир 2022 йил, октябр ойининг биринчи декадасида ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг