Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркий давлатлар ташкилоти саммити 241 нафар хорижий журналист томонидан ёритиб борилади (фото)

Туркий давлатлар ташкилоти саммити 241 нафар хорижий журналист томонидан ёритиб борилади (фото)

Туркий давлатлар ташкилоти саммитини ёритиш жараёнларида иштирок этиш учун хорижий ва маҳаллий журналистлар Самарқанд шаҳрига етиб келмоқда.

Хабар.уз мухбири томонидан маълум қилинишича, ушбу саммитни ёритиш жараёнида 241 нафар хорижий ва 330 нафар маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этяпти. Тадбир доирасидаги барча брифинглар жонли эфирда узатиб борилмоқда.

Саммитни ёритиб бориш учун махсус медиа марказлар ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилоти саммити 10-11 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо давлатлар сифатида, Туркманистон ва Венгрия кузатувчи мақомида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг