Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия фуқаросини сабабсиз калтаклаган бухоролик чўпонларга жиноят иши қўзғатилди

Туркия фуқаросини сабабсиз калтаклаган бухоролик чўпонларга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Жондор туман ИИБ

Бухоролик икки чўпон маст ҳолатда Туркия Республикаси фуқароси бошқарувидаги автомашинага тош отиб тўхтатиб, ҳайдовчини қасддан уриб, безорилик қилгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Жондор туман ИИБ катта терговчиси Ҳ.Қаҳҳоров маълум қилди.

Фото: Жондор туман ИИБ

Аниқланишича, Туркиянинг «Недим Ложистик» ширкати ҳайдовчиси Демир Муса ўз бошқарувида бўлган «Мерседес Бенц» русумли автомашинани халқаро аҳамиятдаги М-37 автомобиль йўли бўйлаб, «Самарқанд-Туркманистон» йўналиши томон ҳаракатланиб борган. Йўлнинг Жондор туман Қозикенти маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 303 км.га етганида Ж.Гулмурод (1988 й.т.) автомашинага тош отиб, олд ойнасига шикаст етказади. Кутилмаган ҳолат сабаб Демир Муса автомашинасини йўлнинг ўнг томон чеккасида тўхтатади. Шундан сўнг Ж.Гулмурод ўзининг чўпон шериги Р.Жўрабек (1989 й.т.) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳайдовчини қасддан уришади.

Фото: Жондор туман ИИБ

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси («Безорилик») тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, икковлон қўлга олинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг