Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Туркия глобал газ нархлари марказига айланади» – Эрдўғон

«Туркия глобал газ нархлари марказига айланади» – Эрдўғон

Туркия ҳукумати бугунги кунда Европа бошдан кечираётганига ўхшаш энергия инқирозларининг олдини олиш учун чоралар кўришда давом этади. Бу ҳақда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон жума куни Истанбул яқинидаги Силиври ерости газ омборини кенгайтириш лойиҳасини якунлаш маросимида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

«Биз Путин билан Туркия ҳудудида газ марказини яратиш бўйича музокаралар олиб бордик. Фракия энергия марказига айланади. Мақсадимиз Туркияни имкон қадар тезроқ газ нархлари бўйича глобал марказга айлантиришдир», дейди Эрдўғон.

Туркия президенти 3,2 миллиард куб метр сиғимга эга Силиври ерости газ омбори дастлаб мамлакат газ тақсимлаш тизимига кунига 28 миллион куб метр газ етказиб бериш имконини берганини еслатди. Ваҳоланки, иншоотнинг иккинчи навбати ишга туширилиши билан ундаги газ омбори ҳажми 4,6 миллиард куб метрга, суткалик газ етказиб бериш эса 75 миллион куб метрга этади.

«Силиври газ омбори бугунги кунда Европадаги энг катта газ омборига айланди», – деди Эрдўғон.

Унинг сўзларига кўра, Силиври газ омборининг салоҳияти Туркиянинг кўк ёқилғига бўлган йиллик эҳтиёжининг саккиз фоизини қоплаш имконини беради. Газ сақлаш иншоотининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш учун ўрнатилган қуввати 4,2 МВт бўлган шамол турбинаси ҳам қурилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг