Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Самарқандга етиб келди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Самарқандга етиб келди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 22-саммитида иштирок этиш учун Анқарадан Самарқандга етиб келди.

Бортида Туркия давлати раҳбари бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:20 да пойтахт Эсенбоға аэропортидан ҳавога кўтарилган эди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Самарқандга Туркия раҳбари билан биргаликда рафиқаси Эмине Эрдўған ва Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ҳамда қатор вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳам ташриф буюришган.

Туркия раҳбари саммитда «махсус фахрий меҳмон» сифатида иштирок этади.

Президент Эрдўғаннинг 16 сентябр куни бўлиб ўтадиган саммитда нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Бундан ташқари, қатор икки томонлама учрашувлар режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг