Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда президентлик ва парламент сайловлари муддати ўзгартирилди

Туркияда президентлик ва парламент сайловлари муддати ўзгартирилди

Кеча, 18 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон  парламентдаги чиқиши чоғида мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари жорий йилнинг 14 май куни ўтказилишини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«1950 йил 14 май кунида марҳум Аднан Мендерес йирик ғалабага эришган эди. 73 йил ўтиб, яна шу куни халқимиз «олтилик» блокининг қарсак чалаётган қўпорувчиларига йўқ дейди», — деди Туркия президенти.

Жорий йилнинг 17 январь куни Эрдўғон бошчилигидаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) билан иттифоққа кирувчи Миллатчи Ҳаракат партияси (МҲП) раҳбари Девлет Бахчели Туркияда умумий сайловларни июнь ўрнига шу йилнинг май ойида ўтказишни таклиф қилган.

Шу тариқа, Туркияда 18 июнга белгиланган президентлик ва парламент сайловлари муддатидан олдин — 14 май кунига кўчирилди.

Аввалроқ, Эрдўғон Туркияда 18 июнга белгиланган президентлик ва парламент сайловларини кечиктириш эҳтимоли ҳақида ҳам гапирган эди. У кечиктирилишига сабаб сифатида мавсумий шароитларни келтирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг