Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда яна минглаб кишиларда коронавирус аниқланди

Туркияда яна минглаб кишиларда коронавирус аниқланди

Фото: «Sputnik»

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг маълум қилишича, мамлакатда коронавирус ҳолати аниқланганлар сони бир кеча-кундузда 1195 тага кўпайиб, жами касалланганлар сони 175 218 кишига етди, 15 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Бугун 1195 та янги ҳолат қайд этилди, жами касалланганлар сони 175 218 кишига етди. Шу билан бирга, 15 нафар бемордан айрилиб қолдик, жами вафот этганлар сони 4778 нафарни ташкил этмоқда. Шу кеча-кундузда 1242 нафар бемор соғайди, жами тузалганлар сони 149 102 тадан иборат», — деб ёзган Кожа «Twitter»да.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 7,4 миллион киши касалланган бўлиб, улардан 418 минг нафари вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг