Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиянинг Сурия билан чегара ҳудудига 5 та ракета келиб тушди. Қурбонлар бор

Туркиянинг Сурия билан чегара ҳудудига 5 та ракета келиб тушди. Қурбонлар бор

Туркиянинг Сурия билан чегара – Каркамиш шаҳрига 4 та ракета келиб тушди.

Газиантеп губернатори Довуд Гул, Сурия шимолидан Каркамиш туманига 5 марта ракета ҳужуми уюштирилганини маълум қилди. Улардан бири маҳаллий мактабларнинг бирига келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. 6 киши эса турли даражада тан жароҳатлари олган, улардан 2 нафари оғир аҳволда. Воқеа жойига кўп сонли хавфсизлик кучлари ва тез ёрдам машиналари жўнатилган.

Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, ракета ҳужуми Суриядаги «Курдистон ишчилар партияси» томонидан уюштирилган.

Довуд Гул ўз баёнотида, «террор ташкилоти томонидан Фурот дарёсининг шарқидан Каркамиш ва Жарабулусга отилган миномётлардан ҳеч қандай талафот йўқ. Хавфсизлик кучларимиз ҳам шундай жавобларни берди. Аллоҳ миллатимизни ўз паноҳида асрасин», дейди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг