Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucell: 111,5  млн. доллар тўғридан-тўғри инвестиция

Ucell: 111,5  млн. доллар тўғридан-тўғри инвестиция

Ўтган йил давомида Ucell мобил оператори тармоқ модернизациясига 111,5  млн доллар сарфлади: бу расман эълон қилинган Ўзбекистон уяли алоқа компаниялари инвестициялари орасида ҳаммасидан кўп. Алоҳида таъкидлаш керакки, бунда Ucell барча ишлаб топилган даромадни мамлакатда қолидириб, Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи ривожига сармоя қилади. 

Алоқа сифатига киритилган йирик инвестиция Компанияга 2022 йилда 2637та хилма-хил турдаги янги таянч станция қуриш имконини берди. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг қатор туманларида янги объектлар аввал тармоқ қоплами бўлмаган аҳоли яшаш пунктларида барпо этилди. Алоқа сифатининг яхшиланиши Андижон ва Самарқанд вилоятларида, Бухоро шаҳрида, Тошкент – Самарқанд трассасида қайд этилди. Уяли алоқа қамрови ҳудудининг кенгайиши, маълумот узатиш тезлигининг ошиши, офислар тармоғининг ривожланиши, қулай ва ҳамёнбоп тарифларнинг жорий этилиши туфайли Ucell абонентлар базаси ўсишида етакчи позицияларни эгаллади.

2022 йилда Ucell абонентлари сони 8 миллиондан ошди.

Технологик базанинг сифат ва сон ривожланиши

Ucell тармоғида ўтган йили 331та янги объект ишга туширилди ва 781та мавжуд объект модернизация қилинди, бу эса 2637та янги таянч станциясини тижорий фойдаланишга топшириш имконини берди. Хусусан:

  • 661та 2G форматидаги станция, овозли алоқа;
  • 468та 3G форматидаги станция, овозли алоқа ва маълумотларни узатиш;
  • 1488та LTE 4G форматидаги станция, тезкор маълумотларни узатиш;
  • 20та 5G форматидаги станция, бешинчи авлод мобил алоқа.

«Ўтган йил компания техник департаменти томонидан 110 км.дан зиёд оптик толали алоқа линиялари йўлга қўйилди. Ucell тармоғида ҳам 1800та частота диапазонини 2G стандартидан 4G стандартига ўтказиш бўйича катта ҳажмдаги иш амалга оширилди. Бу тезликни ошириш ва маълумот узатиш ҳажмларини кўпайтириш имконини берди.

Бундай йирик ва технологик қайта қуролланиш тақдим этилаётган хизматлар сифатининг яхшиланиши, тармоқ ўтказувчанлик қобилияти ва трафиги ошиши, станцияларга ортиқча юк тушиши ҳолатларининг сезиларли камайишига хизмат қилди», — деди Ucell техник директори Александр Мохов.

2022 йил боши ва охирида «Ҳудудий электр тармоқлар» АЖ томонидан электр таъминотининг ўчирилиши ҳолатлари кўплаб қайд этилди. Бу қатор ҳудудларда қурилмаларнинг туриб қолиш вақтининг кўпайишига асосий сабаб бўлди. Агар Ucell баҳордан кузгача бўлган муддатда аккумулятор батареяларини алмаштириш бўйича дастурни амалга оширмагнида, декабрдаги ўчиришлар оқибатлари анча сезиларли бўларди. 2022 йилда жами 900та объектда 9000та аккумулятор алмаштирилди. Дизель генераторлари билан жиҳозланган антенна-мачта иншоотлари АМИ жойлашувига қараб, 8 соатдан 49 соатгача узлуксиз ишлаш учун ёқилғи билан таъминланган. Бундан ташқари, 175та объектда қуёш батареялари ўрнатилган.

Ўтган 2022 йил Ucell қатор глобал форумлар, шу жумладан, Самарқандда ШҲТ саммитини ташкиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшгани билан эсда қолди. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида (2023 йил 1 январдан – Рақамли технологиялар вазирлиги) компания мутахассислари «Самарқанд» халқаро аэропорти, Силк Роад Самарканд туризм маркази ва Самарқанднинг тарихий марказида 5G тармоғини ёйишди. Мамлакат туризм марказлари, асосий транспорт магистралларида алоқанинг ривожланиши, ҳеч қандай шубҳасиз, Ўзбекистоннинг туризм учун жозибадорлигини оширади.

 «Ucell’дагилар компанияда барчаси мукаммал, деган фикрдан йироқ. Модернизация ишлари олиб борилган ва олиб борилади. Ucell томонидан тармоқни ривожлантиришга мўлжалланган инвестициялар – етакчилик йўлидаги стратегик қадамлар.

Асл мақсад етакчилик эмас, компания фаолиятида доимий равишда хизмат ва сервис сифати устуворлигича қолмоқда. Жамият рақамли оламга қадам қўйганига анча бўлди. Иқтисодиёт рақамлаштирилди. Ҳар бир абонент смартфонида бир нечталаб банк иловалари мавжуд. Ucell Интернетга таълимий-ахборот муҳити, бизнес юритиш воситасига киргандек кириш имкониятини яратамоқда. Биз Ucell компанияси томонидан жорий этилаётган замонавий технологияларни ривожлантириш ёрдамида Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун энг яхши ҳаёт сифатини таъминлашга интилмоқдамиз», — дея таъкидлади Ucell бош директори Андрей Шишковский.

Техник қайта қуролланиш, сифат ва сон жиҳатидан қувватларни ошириш, янги объектлар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш ишлари 2023 йилда ҳам давом эттирилади. Олдинда турган мақсадлар орасида SWAP ўтказиш: қатор вилоятлардаги 1263та таянч станция ускунасини самарали, тезкор ва замонавийларига алмаштириш кўзда тутилган. Бу ишда тармоқ модернизацияси ишлаб турган таянч станцияларида амалга оширилиши асосий чақириқдир. Эскирган ускуналарни алмаштиришдан ташқари, бу иш давомида 1600та янги логистика таянч станцияси ўрнатилади.

Шунчаки. Ҳамиша. Арзонроқ.

Ucell мобил оператори 2022 йилда ҳал қилган устувор вазифа: тушунарлироқ, арзонроқ ва фойдаланиш осонроқ бўлган хизматларни тақдим этиш орқали абонент ҳаётини қулайлаштиришдан иборат бўлди.

«Йилнинг асосий янгилиги: «Соф» тариф режаси. Флагманлик тариф режаси абонентлар эътирофини қозонди ва энг яхши мижозлар тажрибасига эга маҳсулот сифатида TAF!22 Тўртинчи Тошкент реклама фестивали мукофотига сазовор бўлди.

Тариф режасининг асосий афзалликлари:

  • абонент тўлови минус ҳисобига олиб қолинмайди;
  • ишлатилмаган траффик кейинги ойга ўтади;
  • харажатлар тўлиқ назорат қилинади; қулай нотификациялар тизими.

Жорий этилган янгилик интернет пакетларига ҳам тегишли: абонент тўлови ўз вақтида амалга оширилган ҳолатда ишлатилмаган трафик ҳам кейинги ойга ўтади», — деди Ucell тижорий директори Георгий Чуравтсов.

Қайси ўзбекистонлик «чиройли рақамлар»ни яхши кўрмайди? Бу хоҳ автомобиль рақами бўлсин, хоҳ мобил телефон рақами. «Исталган рақам» хизмати абонентларга шунчаки уланиш ва муайян тарифда 6 ойдан 12 ойгача қолиш эвазига чиройли рақамни бепул олиш имкониятини беради. Шунингдек, чиройли рақам учун икки йилгача муддатли тўлов имконияти билан «Чиройли рақам» хизмати ишга туширилган эди.

Бундан ташқари, ҳар бир мавсум учун махсус акциялар ишлаб чиқилди:

  • тунги вақтда кўпроқ интернетга эга бўлиш имконияти билан «Ёз оқшомлари» акцияси;
  • «Янада арзон» кузги мега-акцияси доирасида янги абонентлар уч ойга 25% чегирмага эга бўлишди;
  • Декабрдаги «Чексиз ижтимоий тармоқлар» акцияси.

Ucell томонидан жаҳоннинг машҳур брендларига тегишли смартфонлар сотувларини муддатли тўлов эвазига нарх ичига киритилган тариф ва бонуслар билан бутун мамлакат бўйлаб йўлга қўйиш ҳам кўп жиҳатдан янгилик бўлди. Айниқса, Ўзбекистон бозори учун Huawei Y70 смартфонларининг 1.490.000 сўмдан арзонлаштирилган Янги йил сотувлари эълон қилиниши бетакрор ҳодиса: бундай нарх бошқа ҳеч қаерда йўқ. Смартфонлар нархларидан оз-мунча хабари бор одам ҳайрон бўлиши мумкин: девайсларни деярли фойдасиз реализация қилишдан нима наф? Ҳақиқатдан ҳам, Ucell’да девайслар сотувларидан фойда олиш мақсади йўқ. Уяли алоқа оператори абонентлар энг замонавий қурилмалардан фойдаланиши ва хизматлардан фақат илғор тажрибага эга бўлиши, демакки, биз билан кўпроқ қолишидан манфаатдор.

Компания тарихида Ucell ҳеч қачон абонентларга бу қадар яқин бўлмаган: 2022 йилда сотув салонлари сони 2,5 баробар ошди ва бутун мамлакат бўйлаб 80тага етди.

Ҳамма жойда бор, ҳар ким учун фойдали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, уяли алоқа операторлари томонидан мамлакатга олиб кириладиган ускуналар, дастурий таъминот, материал ва эҳтиёт қисмлар импорт божларидан озод этилиши тармоқлар модернизацияси учун кучли туртки бўлди ва Ўзбекистондаги алоқа даражасига ижобий таъсир кўрсатди.

«Ucell’дагилар компанияда барчаси мукаммал, деган фикрдан йироқ. Модернизация ишлари олиб борилган ва олиб борилади. Ucell томонидан тармоқни ривожлантиришга мўлжалланган инвестициялар – етакчилик йўлидаги стратегик қадамлар.

Асл мақсад етакчилик эмас, компания фаолиятида доимий равишда хизмат ва сервис сифати устуворлигича қолмоқда. Жамият рақамли оламга қадам қўйганига анча бўлди. Иқтисодиёт рақамлаштирилди. Ҳар бир абонент смартфонида бир нечталаб банк иловалари мавжуд. Уcэлл Интернетга таълимий-ахборот муҳити, бизнес юритиш воситасига киргандек кириш имкониятини яратамоқда. Биз Ucell компанияси томонидан жорий этилаётган замонавий технологияларни ривожлантириш ёрдамида Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун энг яхши ҳаёт сифатини таъминлашга интилмоқдамиз», — дея таъкидлади Ucell бош директори Андрей Шишковский.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг