Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell уяли алоқаси барча метро станцияларида ишламоқда

Ucell уяли алоқаси барча метро станцияларида ишламоқда

Ucell компанияси пойтахт метрополитенида алоқани таъминлаётган ягона уяли алоқа оператори бўлиб қолмоқда. Ҳозирча ушбу хизмат фақат бекатларнинг ўзида ва тоннел ичкариси бўйлаб 100 метр йўналишда ишламоқда, келгусида эса бутун йўл давомида уланиш имкониятини таъминлаш режалаштирилган.

Метрополитенда интернетни ишга тушириш 2019 йилда бошланди. Сентябрь ойида ICTEXPO 2019 6-кўргазмасида COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) илк маротаба иккита бекатда алоқани йўлга қўйиши ҳақида эълон қилди.

Бугунга келиб абонентлар интернетдан барча платформаларда фойдаланиш имкониятига эга.

Пойтахт метроси нафақат жамоат транспорти, балки ҳақли равишда сайёҳлар мунтазам ташриф буюрадиган замонавий меъморий обида ҳамдир. Йўловчилар учун йўналиш давомида мобил алоқа ва интернетдан фойдаланиш имконияти ҳар қачонгидан-да муҳим.

Бир ярим йил олдин биз ер остида уяли алоқани таъминлаш қандай амалга оширилгани, муҳандис ва техниклар дуч келган қийинчиликлар ҳақида гапириб бергандик. Ахир, метрополитен бизнинг шароитда нафақат стратегик объект, балки маданий мулк ҳамдир. 

Радиотармоқни режалаштириш гуруҳи муҳандиси Равшан Ваҳобов:

Тошкент метросидаги алоқа ўзига хос бетакрор лойиҳа ва уни бошқа мамлакатлардаги тажриба билан таққослаб бўлмайди. Биз ишни белгиланган санитар хавфсизлик меъёрларига мувофиқ ташкил этдик. Ўзбекистондаги СЭС стандартлари дунёдаги энг қатъийларидан ҳисобланади. Техникларимиз, шунингдек, ускуналарни бекатлар интерьерига имкон қадар сезилмайдиган қилиб бириктириш ва бир вақтнинг ўзида юқори сифатли алоқани сақлаб қолишга диққат қаратишди. Фойдаланувчи тестлари муваффаққиятли ўтди ва бугун Ucell абонентлари муаммосиз интернетда сузиб юришлари, исталган бекатдан қўнғироқ қилиш ёки хабар йўллашлари мумкин. Шубҳасиз, бу иш ҳали давом этади ва биз эришилган натижада тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

Метронинг барча бекатларида тест-драйв амалга оширилган. Овозли, пакет ва смс-хизматлар тўла ҳажмда ишламоқда.

LTEда қайд этилган энг катта тезлик — 142 Мбит/с (Speed Test). Сутка давомида 1500га яқин фаол 4G фойдаланувчилари рўйхатга олинган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг