Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уч йилдан бери алимент тўламаётган ота қамалди

Уч йилдан бери алимент тўламаётган ота қамалди

Фото: «Vyksavkurse.ru»

Бухоро шаҳар маъмурий судининг очиқ суд мажлисида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган отага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқилди, деб ёзади ЎзА.

МИБ Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2018 йил 11 июлдаги суд буйруғига асосан қарздор фуқаро И.Кашин ундирувчи Е.Кашина фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 2018 йил 11 июлдан 2021 йил 1 февралга қадар 7,4 миллион сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

«И.Кашинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тегишли ҳужжатлар билан бирга судга юборилди. Суднинг жорий йил 19 февралдаги қарори билан фуқаро И.Кашинга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди», – дейди МИБ Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси Элёр Жўраев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг